O‘zbekiston
yangiliklari

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
63
0

16 февраль куни Россиянинг Челябинск вилоятида Челябинск-Троицк автойўлида икки автомобиль тўқнашуви натижасида икки киши, жумладан бир ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . «Челябинск Сегодня» нашри маълумотларига кўра, авария тахминан 5:30 да содир бўлган. ВАЗ ҳайдовчиси қор бўрони вақтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, KIA Rio билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ВАЗ йўловчиси (2001 й. т.) ва KIA Rio йўловчиси (1983 й. т.) ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Олти киши шифохонага ётқизилган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси вазиятни назорат остига олди. Жасадни ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда. Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Манси автоном округи — Югра, Ямало-Ненец автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив