O‘zbekiston
yangiliklari

Рига ва Теҳрондан 200 нафардан зиёд фуқаро олиб келинди

Рига ва Теҳрондан 200 нафардан зиёд фуқаро олиб келинди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
76
0

Душанба куни кечқурун Эрон (37 киши) ва Латвиядан (175 киши) жами 212 нафар фуқаро Наманганга олиб келинди, дея хабар берди ЎзА. Эронга инсонпарварлик юки юборилган Мудофаа вазирлигининг юк самолёти Теҳрондан махсус рейс билан Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетган 14 нафар ҳайдовчи, талабалар, тадбиркорлар ва бошқа шахсларни олиб қайтди. Ригадан эса Uzbekistan Airways лайнери билан парвоз амалга оширилди. Ҳар икки самолёт 15 дақиқа фарқи билан Наманган аэропортига қўнди. Йўловчилар етиб келиши билан дезинфекциядан ўтказилиб, сўнгра автобусларда Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ва Косонсой санаториясига икки ҳафталик карантинга жойлаштирилди. Олдинроқ Ўзбекистон ТИВ хориждаги ватандошлар рўйхати тузилаётгани ҳамда уларни ватанга олиб келиш учун авиарейслар ташкил этиш устида иш олиб борилаётганини хабар қилган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив