O‘zbekiston
yangiliklari

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий маркази ташкил этилди

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий маркази ташкил этилди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
69
0

10 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Қарорбилан Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти негизида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилди. Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг гематология бўлимлари фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади. "Газета.uz"да реклама 1 апрелдан бошлаб Марказга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиб татбиқ этилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ташхис қўйиладиган ва даволанадиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив