Расман: Бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинди

3−14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтиши белгиланган эди. Ушбу ҳудудда ҳаёт учун хавфли корона-вируснинг тарқалиши сабаб лицензион турнир бекор қилинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди . Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида янгилик яқин кунлар ичида эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Уишань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда, дейилади хабарда.

Место для вашей рекламы