O‘zbekiston
yangiliklari

Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлиб ўтади

Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлиб ўтади
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
60
0

Президентнинг парламентга мурожаати жума, 24 январь куни бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ташкилий йиғилишида маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири. Бу президентнинг парламентга учинчи мурожаатидир. Шавкат Мирзиёев ушбу анъанани 2017 йилда жорий этган эди. Президент мамлакат қонунчилик органига йўллаган мурожаатида ўтган йилни сарҳисоб қилади ва яқин келажакда республикани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Президент йил охирида мурожаат қилади, аммо 2019 йилда тадбир 5 январь куни 25 та сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш тайинланганлиги сабабли кечиктирилди. Одатда, президент ўз мурожаатида янги йил номини эълон қилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив