O‘zbekiston
yangiliklari

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди

Президент Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
63
0

Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Давлат раҳбари бу ерга 2017 йил январь ойида келиб, ҳарбий таълимни такомиллаштириш, ўша пайтдаги Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти негизида мутлақо янги ўқув муассасаси ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Кўп ўтмай, президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, бу ерда хорижнинг илғор технологиялари ва замонавий ўқув воситаларини мужассам этган Қуролли Кучлар академияси ташкил этилди. 2018 йил январда Олий бош қўмондон мазкур янгиланган таълим маскани фаолияти билан танишган эди. Бугун академия ҳам шароит, ҳам мазмун жиҳатидан тубдан ўзгарган. Аудиториялар компьютер техникаси, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Замонавий ситуацион марказ, тренажёрлар ташкил этилган. "Газета.uz"да реклама Ўтган йили бу ерда модернизация ишлари давом эттирилиб, янги объектлар қурилди. Курсантларнинг ўқиши ва жанговар машғулотлар ўташи, спорт билан шуғулланиши учун қўшимча имкониятлар яратилди. Академия қошида Ўзбекистоннинг барча ҳарбий таълим йўналишидаги олий ва ўрта махсус билим юртларида ўқув жараёни ва илмий ишларни мувофиқлаштирадиган Илмий-методик кенгаш тузилди. Президент ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижаси ҳамда фойдаланишга топширилган замонавий таълим инфратузилмаси объектлари билан танишди. Ўқув биносида ҳарбий техниканинг асосий намуналари бўйича динамик компьютер тренажёрлар имкониятлари намойиш қилинди, академия курсантларининг ихтирочилик ва инновацион ишланмалари ҳақида маълумот берилди. «Барча соҳалар қатори ҳарбий таълим бўйича ҳам доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур. Ҳарбийларимиз, курсант ва тингловчилар энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, соҳа бўйича дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, доим изланиши лозим», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент курсантларни мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеа — Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўқув хоналари, ётоқхона ва сузиш ҳавзасидаги шароитларни кўздан кечирди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив