O‘zbekiston
yangiliklari

Президент углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқлар берди

Президент углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқлар берди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
68
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда табиий газ ва суюқ углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича топшириқлар берди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича , мазкур масала 6 февраль куни бўлиб ўтган нефть-газ соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳокама қилинди. «Бир нарсани ҳаммамиз тушуниб олишимиз лозим. Биз соҳадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ўтган уч йилда кўпгина чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этдик. Лекин натижаларни таҳлил этадиган бўлсак, ҳали нефть-газ, электр энергиясининг барқарор таъминотида халқимиз, тадбиркорларимиз талабини тўла қаноатлантира олмаяпмиз», — деди давлат раҳбари. Корхоналарни модернизация қилиш ишлари етарли эмаслиги, газ етказиб беришда йўқотиш кўплиги ҳамда узилишларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Энергетика вазирлигига жорий йилда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ёқилғи маҳсулотларини барқарор етказиб бериш учун табиий газ қазиб олишни 2019 йилгига нисбатан 4 миллиард куб метрдан зиёд кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш оралиғидаги технологик сарф ва йўқотишларни камайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. "Газета.uz"да реклама Нефть-газ соҳасини ислоҳ қилиш бўйича «лойиҳа офиси»га илғор халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиш, корхоналарда раҳбар ходимларнинг маошини фаолият самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларига (KPI) боғлаш зарурлиги таъкидланди. Соҳадаги барча корхоналарда коррупцияга қарши курашиш бўйича «комплаенс назорат» тизими жорий этилиши белгиланди. «Ўзбекнефтгаз» компаниясига ҳар бир коннинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиб, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди. Аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасини барпо этиш ва модернизация қилиш бўйича 3 та лойиҳани якунлаш лозимлиги қайд этилди. «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятларига жорий йил июль ойига қадар 2,5 мингта йирик истеъмолчини табиий газ ҳисобини юритишнинг онлайн тизимига улаш вазифаси юклатилди. Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида камида 2 миллион истеъмолчига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатиш зарурлиги қайд этилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив