Президент Туркияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19 февраль куни Анқарага жўнаб кетди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Давлат раҳбарлари икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши тадбирларини ўтказадилар. Президент Туркия бизнесининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказиши, Туркия президенти Халқ кутубхонасининг тантанали очилиш маросимида қатнашиши режалаштирилган.

Место для вашей рекламы