Президент Трамп Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни эълон қилади — Помпео

Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео президент Трамп маъмурияти Марказий Осиёга нисбатан янги стратегияни ишлаб чиқаётганини билдирди. У бу ҳақда 3 февраль куни Тошкентда ўтказилган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. «Ҳамкасбим (Абдулазиз Комилов назарда тутилмоқда — таҳр.) ва мен куннинг кейинги ярмида бошқа ҳамкасбларимиз билан ўтадиган C5+1 форматидаги мулоқотни интиқлик билан кутаяпмиз. Айниқса, Трамп маъмурияти Марказий Осиё бўйича янги стратегияни эълон қилиш арафасида турибди. Унда эркин, барқарор ва фаровон Марказий Осиё ўзи истагандек, ўзи танлаган ҳамкорлар билан ўз манфаатларини илгари суриши назарда тутилади», — деди Помпео. Америкалик дипломатнинг айтишича, охирги олти ой ичида иккинчи марта ўтказилаётган мазкур форматдаги мулоқот йиғилиши турли масалалар қатори минтақавий хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш, иқтисодий ва энерго ҳамкорликда ҳам самарали бўлгани исботланди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириши буни ҳаракатлантирувчи омил бўлди. "Газета.uz"да реклама АҚШ давлат котиби нутқи давомида Хитойнинг Шинжон автоном уйғур республикасида мусулмон халқларнинг коммунистик партия босимида қолаётганини минтақа ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари билан муҳокама қилишини ҳам айтди.

Место для вашей рекламы