Президент мурожаатномаси жонли эфирда намойиш этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида мамлакат тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари билдирилади. Давлат раҳбарининг парламентга қарата айтиладиган нутқини 24 январь куни 11:00 дан бошлаб деярли барча давлат ва нодавлат маҳаллий телеканаллар орқали жонли эфирда кузатиб бориш мумкин. Мурожаатнома O’zbekiston 24, O’zbekiston, Yoshlar ва Mahalla телерадиоканаллари, Madaniyat va ma’rifat, O’zbekiston tarixi, Dunyo bo’ylab, Oilaviy, Toshkent телеканаллари ҳамда 12 та ҳудудий телерадиокомпаниялар, шунингдек, My5, Sevimli, UzReport, MilliyTV ва Zo’rTV каналлари орқали узатилади. Бундан ташқари, мурожаатномани давлат раҳбарининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали ҳамда МТРК ва O’zbekiston 24 сайтларида ҳам томоша қилиш мумкин. "Газета.uz"да реклама Мурожаатнома O’zbekiston телеканалида сурдо таржима билан, Toshkent ва Oilaviy телеканалларида русча таржимаси, Dunyo bo’ylab ва Yoshlar телеканалида эса инглиз тилига ўгирилган ҳолда эфирга узатилади. Президентнинг депутат ва сенаторларга мурожаатини «Газета.uz» Telegram-канали орқали ҳам кузатиш мумкин.

Место для вашей рекламы