Президент хориждаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди

Хориж мамлакатларидаги ва оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, президент Шавкат Мирзиёев Республика махсус комиссиясига фуқароларни мамлакатга қайтариш бўйича авиарейсларни ташкиллаштиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Комиссия Ўзбекистонга парвоз қиладиган қуйидаги чартер рейслар жадвалини тузиб чиқди:21 март куни Москва шаҳридан (Россия) соат 03:30да; Дели шаҳридан (Ҳиндистон) соат 17:30да;22 март куни Куала-Лумпур шаҳридан (Малайзия) соат 04.30да; Москва шаҳридан (Россия) соат 05:00да, Истанбул шаҳридан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирск шаҳридан (вақти аниқлаштирилмоқда);23 март куни Сеул шаҳридан (Корея Республикаси) соат 02:00да;24 март куни Жакарта шаҳридан (Индонезия) соат 07:00да;26 март куни Бангкок шаҳридан (Тайланд) соат 01:00да. Бошқа мамлакатлардан фуқароларни қайтариш давом этади, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистонга қайтган фуқаролар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига кўра 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Место для вашей рекламы