O‘zbekiston
yangiliklari

Президент 83 нафар аёлларни афв этди

Президент 83 нафар аёлларни афв этди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
92
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди. Давлат раҳбарининг ташаббуси доирасида президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳкума аёлларнинг шахсини ўрганди ва улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказди. Ўтказилган тадбир якуни бўйича комиссиянинг адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш ҳақидаги таклифи президент томонидан маъқулланди. "Газета.uz"да реклама Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Бир сўз билан айтганда, 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив