Президент 13 нафар сенаторни тайинлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Конституция ва қонунчиликка кўра, Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан президент томонидан тайинланади. Президент ўз фармони билан 13 нафар сенаторни тайинлади, қолган 3 сенаторнинг кимлиги ҳозирча маълум эмас. Аввалроқ эса Тошкент, Қорақалпоғистон ва 12 та вилоятдан 84 нафар сенатор сайланган эди.Президент томонидан тайинланган сенаторлар рўйхати Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги Математика институти директори "Газета.uz"да реклама Баситханова Эльмира Иркиновна — Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Рафиқов Кудратулла Мирсагатович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Саидов Сирожиддин Салохович — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сайфуллаев Бахтиёр — Ўзбекистон маданият вазири — Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Санакулов Кувандик — «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси бош директори Сафоев Содиқ Солихович — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Турдиев Содиқжон — Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси Ходжиматов Минхажидин Мирзажанович — Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Юлдашев Бехзод Садикович — Ўзбекистон Фанлар академияси президенти. Юқорида исм-шарифлари қора қилиб келтирилганлар аввал ҳам президент томонидан сенаторликка тайинланган. Аввал президент томонидан сенаторликка тайинланган Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавхар Зайировна Алимова ва Сенат раиси Танзила Камаловна Нарбаева, мос равишда Самарқанд вилояти ва Тошкентдан сенатор этиб сайландилар.

Место для вашей рекламы