O‘zbekiston
yangiliklari

Пойтахтда даволанаётган COVID-19 беморлари қайси ҳудудлардан?

Пойтахтда даволанаётган COVID-19 беморлари қайси ҳудудлардан?
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
89
0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар ҳақидаги айрим статистик маълумотларни эълон қилди . Хусусан, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 92 беморнинг (уларнинг 7 нафари соғайган, 1 бемор вафот этган) 73 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Бухоро, 2 нафари Қашқадарё, 2 нафари Навоий, 7 нафари Самарқанд, 1 нафари Сирдарё 1 ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятидан. Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. ССВ улар ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилишини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморлар сони 158 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан5 нафари вояга етмаган болалардир.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив