O‘zbekiston
yangiliklari

Пискентда янги синов лабораторияси ишга тушади

Пискентда янги синов лабораторияси ишга тушади
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
67
0

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Тошкент вилоятининг Пискент туманида қурилаётган Электротехника ва автотранспорт воситаларини хавфсизлик параметрлари ва электромагнит мослашувчанлик бўйича тўла баҳолашни таъминлайдиган синов базаси фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда «Ўзстандарт» ахборот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди. Чехиянинг EXPORTA компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган лабораторияни яратиш юзасидан 3,8 млн евро халқаро банк кредитини жалб этиш белгиланган. Айни пайтда молиявий шартномалар имзоланган ва қурилиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа ишга тушиши билан автомобилларни электромагнит мослашувчанликка баҳолаш лабораторияси ташкил этилиши, ходимларни малакалари оширилиши ҳамда лабораторияни халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, «Ўзстандарт» агентлигига Жаҳон банкидан ажратилаётган 20,3 млн доллар имтиёзли кредитни ўзлаштириб, 8та ҳудудий (Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари) синов лабораторияларини модернизациялаш бўйича халқаро эксперт томонидан хулоса олган. "Газета.uz"да реклама Таъкидланишича, синов ускуналарини харид қилиш бўйича халқаро тендер жараёнлари 2019 йил 2 декабрдан бошланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив