Пенсия жамғармаси директори лавозимидан озод этилди

30 март куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Бахром Ашрафханов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Ушбу лавозимда у 2019 йил 19 сентябрдан бери ишлаб келаётган эди. «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбалари маълум қилишича, Бахром Ашрафханов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланади. Пенсия жамғармасини ким бошқараши ҳали маълум эмас. Бахром Ашрафханов (1969 йил туғилган) Тошкент политехника институти (1990), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1993) ва Кентукки Университетларини (США, 1994) битирган. Пенсия жамғармасининг директори сифатидаги фаолиятидан олдин, молия вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари (2018 йил сентябрь ойидан), «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатган. 2016−2018 йилларда у Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлган.

Место для вашей рекламы