Пенсия ёши босқичма-босқич ўзгариши кутилмоқда

Ўзбекистонда пенсия таъминоти солидар тизимда ишлайди: айни пайтда ишлаётганлар ҳисобидан пенсия ёшига чиққанлар учун пул тўланади. Аммо тизим босқичма-босқич ўзгариши кутилмоқда, деди Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори биринчи ўринбосари Медет Тлеуов У бу ҳақда 28 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида «Газета.uz»га маълум қилди. Медет Тлеуовнинг айтишича, мамлакатда қарийб 15 миллион иқтисодий фаол фуқаролар бўлиб, уларнинг фақат 5 миллионга яқин қисми солиқларни расман тўламоқда, яъни даромадларини шаффоф кўрсатади. Шу туфайли пенсия таъминоти тизими айнан бугун солиқ тўловчилар қувватига чамбарчас боғланган. Матбуот анжуманида журналистлар томонидан пенсия таъминотига оид саволлар берилди. Улардан бири тизимни қайта кўриб чиқиш масаласи ҳақида бўлди. "Газета.uz"да реклама Пенсия жамғармаси рахбарияти вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти уч поғонали тизимга алмаштирилиши кутилмоқда. «Пенсия сиёсати фақат бир пенсия тизимига асосланиб қолмаслиги керак. Шу сабабли, тараққий этган мамлакатларда ҳар иккала тизимдан фойдаланишга асосланган уч поғонали пенсия тизими шаклланди: давлат пенсияси, жамғариб бориладиган пенсия ҳамда ихтиёрий пенсиявий суғурталаш», — деди у. Фото: «Газета.uz». «Газета.uz» билан гаплашган ҳукуматдаги манбанинг таъкидича, мамлакатда пенсия ёшини оширишдан бошқа илож йўқ, аммо бу тадрижий бўлади. «Эркакларга 62, аёлларга 58 ёшни пенсияга чиқиш даври этиб белгилаш кўзда тутилмоқда. Аммо ўзгариш бирдан барчага татбиқ этилмайди. У босқичма-босқич, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, тадрижий амалга оширилади», — дейди манба. Маълумот учун, Ўзбекистон давлат пенсия тизимини ривожлантириш ва янгилаш бўйича концепция лойиҳаси шу йилнинг апрел ойига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Место для вашей рекламы