Пайариқ туман ҳокими карантинга олинди

Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д. Мусинов карантинга олинди. Бу ҳақда ЎзА Пайариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий маълумотига таяниб хабар бермоқда. Маълумотга кўра, ҳоким Д. Мусинов Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркия республикасида хизмат сафарида бўлган. Айни пайтда мамлакатга қайтган ҳоким карантинга олинган. Шунингдек, бугунги кунда туман ҳокими Д. Мусиновнинг соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг яқин кунларда иш фаолиятини давом эттиради дейилади хабарда. Маълумот учун, 28 март куни Пайариқ туман ҳокими ўзининг туман аҳолисига мурожаатида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш учун туман бўйича 305 нафар чет давлатлардан келганлар уйда кузатувга олинган. Улардан 56 нафари 14 кунлик карантин даври давомида хеч қандай касаллик белгилари аниқланмагани учун кузатувдан чиқарилган.

Место для вашей рекламы