Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари бўйича қўмитаси томонидан «Мобил қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш» масаласини ўрганиш бошланди, дея хабар қилди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати «Газета.uz»га. Декабрь ойи ўрталарида Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталида мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петиция эълон қилинган эди. Петиция эълон қилинган вақтдан буён у 20 мингдан зиёд овоз ва 450 дан ортиқ изоҳ тўплади. Парламент петицияни кўриб чиқиши учун эса 10 минг овоз етарли. Масалани ўрганиш учун парламент қуйи палатасининг мутасадди қўмитаси томонидан саккиз кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилиди. Ишчи гуруҳдан тегишли қўмитадан тўрт нафар депутат. Бюджет бошқаруви вакили ҳамда АКТ соҳасида тажрибали уч мутахассис ўрин олди. "Газета.uz"да реклама Қўмита томонидан мазкур маърузани тайёрлаш доирасида қуйидаги турдаги ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда: мобил қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш миллий тизими фаолияти билан боғлиқ статистик ва молиявий маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш; мобил қурилмалар кодини рўйхатдан ўтказиш учун тушадиган маблағлар ҳажми ва олинган маблағларни аниқлаш ва уларни мақсадли сарфлаш механизмларини ўрганиш; божхона статистикаси маълумотлари асосида мобил алоқа техникалари импорти динамикаси таҳлили; импорт қилувчилар ва фуқаролар томонидан IMEI кодларни рўйхатдан ўтказиш амалиётини ўрганиш, ушбу фаолиятда муаммолар эҳтимолини аниқлаш; мобил қурилмаларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказиш тизимини ташкил этиш ва фаолият юритиши халқаро тажрибасининг қиёсий-таққослама таҳлилини ўтказиш; фойдаланувчилар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиш; жорий қилинган мобил қурилмалар кодларини рўйхатдан ўтказиш тизимининг тартиби, мақсад ва вазифаларини аҳолига етказиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларининг ўтказилиши самарадорлигини ўрганиш ва бошқалар. Ўрганилган ишлар асосида Қўмита мобил қурилмаларни ягона халқаро идентификация IMEI кодлари бўйича рўйхатдан ўтказиш учун тўловни бекор қилиш ёки қолдиришнинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек, ушбу соҳада фаолиятни такомиллаштириш бўйича маърузада ўз фикрини баён қилади ва ушбу фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тасдиқ учун тақдим этади. UZIMEI лойиҳаси мутахассисларининг қайд этишича, ишлаб чиқилган тизим мобил қурилманинг IMEI мақомини текшириш ва сотиб олишдан аввал номаълум, клонлаштирилган, йўқолган ёки ўғирланган қурилмаларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

Место для вашей рекламы