O‘zbekiston
yangiliklari

Пахта теримини механизациялаш жараёни кучайтирилади

Пахта теримини механизациялаш жараёни кучайтирилади
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
62
0

«Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳукумат қарори 2020 йилнинг 14 январида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди . Қарорга мувофиқ: биринчи босқичда (2020 — 2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида; "Газета.uz"да реклама иккинчи босқичда (2023 — 2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этиш жадаллаштирилади. Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиёти 2020 йилда сақлаб қолинади. Қарор билан 2020 — 2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси маъқулланди. Шунингдек, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ тизимидаги ташкилотларга истисно тариқасида: тендер ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга; бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив