O‘zbekiston
yangiliklari

Пахта ҳосили вақтида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди

Пахта ҳосили вақтида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
64
0

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан жами 43 нафар мансабдор шахслар ўрин олган бўлиб, уларнинг икки нафари туман ҳокими, беш нафари туман ҳокими ўринбосари, 15 нафари ҳудудий банк филиаллари бошқарувчиларидир. Аввалроқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида 2019 йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўйган айбдорлар, айниқса мансабдор шахсларга қатъий жазо чоралари кўрилганини маълум қилган эди. "Газета.uz"да реклама Хусусан, 3 нафар туман ҳокими, 15 нафар туман ҳокими ўринбосари, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларда туман молия, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, ирригация, тиббиёт, кадастр бўлимлари, банк идоралари, Сувоқава ДУК, Ободонлаштириш бошқармалари, «Ёшлар иттифоқи» Кенгаши, фермер хўжаликлари раҳбарлари бор. Бундан ташқари йўл қўйган камчиликлари сабаб 2 нафар туман ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив