Озодбек Назарбеков вазир сифатида жамоага таништирилди

27 январь куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов томонидан вазирлик ходимларига таништирилди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати. Янги вазирни қутлаб, аввал Маданият вазирлигини бошқарган, айни пайтда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси этиб тайинланган, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев ҳам нутқ сўзлаган. «Вазир Озодбек Назарбеков барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда, устози Бахтиёр Сайфуллаевни яна бир карра қутлаб, уларнинг тажриба ва маслаҳатларига таянишини билдирди. Шунингдек, вазирлик жамоасига ўз ишончларини айтиб, соҳа ривожи учун камарбаста бўлишларини тилаб қолди», — дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, бош вазир Абдулла Арипов томонидан тақдим этилган ҳукуматнинг янги таркибида фақат Маданият ва Транспорт вазирликларида ўзгариш юз берганди. Депутатларнинг 138 нафари (умумий 150 нафар) Озодбек Назарбеков номзодини маданият вазири лавозимига лойиқ, деб топишган. Бунга қадар у вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы