Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

22 январь куни Ақтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент автомобиль трассасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил автомобиль йўловчиси, Ўзбекистон фуқароси Н.С. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати мамлакатнинг Ақтаудаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилди . Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган. Шунингдек, Бош консулхона хабар беришича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани туфайли Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 48 та участка барча турдаги автотранспорт воситалари учун вақтинча ёпилди. 23−25-январ кунлари кучли қор ёғиши ва бўрон давом этади. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқиналарига таъзия билдириб, Ўзбекистон фуқароларини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида мазкур мамлакатга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратишга чақирди. Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7−717−295−45−87, +7−777−218−20−10 (Телеграм, Вҳатсапп, Имо); Ақтау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7−29−277−71−17, +7−777−599−00−50, +7−777−599−00−51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7−727−299−20−70, +7−727−390−26−16) мурожаат қилишлари мумкин. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы