O‘zbekiston
yangiliklari

Қозоғистондаги оммавий жанжалда 8 киши ҳалок бўлди

Қозоғистондаги оммавий жанжалда 8 киши ҳалок бўлди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
66
0

Новости РАА  — 7 февраль куни кечқурун Қозоғистон жанубидаги Жамбил вилоятининг Кордайи туманида содир бўлган оммавий муштлашувда 8 киши ҳалок бўлди, 40 киши тан жароҳатлари олди ва ўқдан яраланди, дея хабар қилди ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев. Жабрланганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор. Ҳодиса Масанчи қишлоғининг чеккасида содир бўлди, у ерда 70 га яқин аҳоли йиғилган эди. Жанжал иштирокчилари полицияга фаол қаршилик кўрсатишди, металл буюмлар, тошлардан фойдаланишди. Кейинроқ қўшни аҳоли пунктларидан 300 га яқин одам келди. 47 киши қўлга олинди, улардан 2 та ов милтиқлари мусодара қилинди. Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири Даурен Абаевнинг айтишича, жанжалга ички можаро сабаб бўлган. "Газета.uz"да реклама Полиция оммавий тартибсизликларни уюштириш ва уларда иштирок этиш ҳамда қотиллик моддалари бўйича тергов бошлади. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода ўқ овозлари эшитилган, уйлар ва машиналар ёнаётгани кўринган. Баъзи хабарлар муаллифлари тўқнашувларга миллатлараро тус беришга ҳаракат қилишди — ушбу ҳудудда асосан дунганлар яшайди. Қозоғистон президенти Қосим-Жомар Токаев воқеа оқибатларини бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўришни буюрди. Бу билан бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев бошчилигидаги ҳукумат комиссияси шуғулланади. Бош прокурорга терговни алоҳида назоратга олиш вазифаси юклатилган ҳамда Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик қўмитасига миллатлараро низоларни қўзғатганларни жавобгарликка тортиш топширилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив