Ойлик ва пенсиялар 1 февралдан оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади, дея хабар қилди ЎзА. 2020 йилнинг 1 февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Ушбу санадан бошлаб:Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);Ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм). Базавий ҳисоблаш ўзгаришсиз қолди — 223 000 сўм. Ҳужжатда қайд этилишича, у солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари, тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент (лицензия) тўловлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда қўлланилади. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы