Ослода бир йил ичида бирорта ҳам пиёда ҳалок бўлмади

2019 йилда Норвегия пойтахти Осло йўлларида ўлим билан якунланган фақат битта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди: ҳайдовчи машинаси деворга бориб урилиши оқибатида вафот этди. Шу билан бирга, пиёдалар ёки велосипедчилар иштирокида биронта ҳам ҳалокатли ҳодиса қайд этилмаган, деб хабар беради TJournal. Мамлакат кесимида, ўтган йили Норвегия йўлларда гўдаклар ўлими нолга тенглиги билан ажралиб турди. Ўлим кўрсаткичи сўнгги ўн йилликларда ҳам пойтахт, ҳам мамлакат учун барқарор равишда пасайиб бормоқда: 1970 йилда Норвегия йўлларида 560 киши вафот этган, улардан 101 нафари болалар эди. 1985 йилда 482 киши вафот этган бўлса, 2019 йилда 110 киши бутун мамлакат бўйлаб йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланди. 1975 йилда Ослода йўлларда 41 киши вафот этган. "Газета.uz"да реклама Тахминларга кўра, шаҳарда тезликнинг сезиларли даражада чекланиши ва Ослонинг марказий қисмидаги магистрал йўлларнинг қисқариши, шунингдек, йўл қопламаси ва замонавий автоуловларнинг жиҳозлари сифатини яхшилаш ушбу омилларга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Норвегияда велосипедлар тобора оммалашиб бормоқда. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йилда мамлакатда 2126 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбонига айланган. 2019 йил учун маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.

Место для вашей рекламы