Қонунчилик палатаси йиғилишлари вақтинча бекор қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги тадбирлар, жумладан 7 апрелда ўтказилиши режалаштирилган ҳукумат соати вақтинча бекор қилинди. Ушбу қарор коронавирус инфекцияси профилактикаси доирасида қабул қилинди, дея хабар берди парламент қуйи палатаси матбуот хизмати. Бунда депутатлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда, дея қайд этди Қонунчилик палатаси. Сиёсий партиялар фракциялари ва қуйи палата қўмиталарида, жумладан Telegram-гуруҳларида қонун лойиҳалари лойиҳалари муҳокамалари давом этмоқда. Ҳар битта фракциядан депутат имзоси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига депутат сўрови жўнатилмоқда. Айни пайтда қуйи палатага келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асосида вазирликка саволлар йўлланяпти. Хусусан, ҳозирги вақтда кўп жойларда, яъни меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш боласи бор ходимларга касаллик варақаси очилиши тартиби, уларни ўз ҳисобидан таътилга чиқариб юборишга йўл қўймаслик (айни пайтда бу ҳолат кузатилаётгани ачинарли), шунингдек, ёш болали аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани каби масалалар шулар жумласидан. "Газета.uz"да реклама Меҳнат вазирлигининг ушбу депутатлик сўровларига жавоблари Қонунчилик палатаси сайтида эълон қилинади.

Место для вашей рекламы