Олмазор туманига прокурор тайинланди

Ойбек Мэлсович Маннонов Тошкентнинг Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди шаҳар прокуратураси матбуот хизмати. У аввалроқ Тошкент ҳокими ёрдамчиси — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Дада-Али Зуфаров ўрнини эгаллади. Ойбек Маннонов (1986 й. т.) Тошкент давлат университети (2009) ва Бош прокуратура олий ўқув курсини (2017) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини пойтахтнинг Яшнобод туман прокуратурасида бошлаган, сўнгра шаҳар прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. Фералдан буён Тошкент прокурорининг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган эди.

Место для вашей рекламы