Олий таълимда 3 йил ўқиш жорий этиладиган йўналишлар маълум

Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида педагогик таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланишини маълум қилганди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, педагогик олий таълим муассасаларида 6та таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгилиниши режалаштирилган. 2020/2021 ўқув йилидан ўқиш муддати уч йил бўлган бакалавриат таълим дастурлари асосида амалга ошириладиган педагогик таълим соҳасининг таълим йўналишлари:Мусиқа таълими;Жисмоний маданият;Технологик таълим;Чақириққача ҳарбий таълим;Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт. Таъкидланишича, ушбу ўзгариш айни пайтда ўқишни бошлаганлар учун татбиқ этилмайди. Ўқувни ушбу шаклда ташкил этиш, тўлов-контаркт суммаси ҳамда ўқув-дарс режасини тузиш ишлари ҳали якунланмаган.

Место для вашей рекламы