Оксана Чусовитина Токио олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлайди

Спорт гимнастикасида бир қатор рекордла соҳибаси Оксана Чусовитина Токио олимпиадасидан сўнг фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди, дейилади Olamsport хабарида . «Қадрли дўстлар! Яқинда мен ўзимнинг саккизинчи Олимпиадамда иштирок этиш учун Токиога бораман. Бу менинг айни пайтдаги асосий мақсадим ва унга алоҳида тайёргарлик кўряпман. Ушбу Олимпиадада иштирок этгандан сўнг спортчилик фаолиятимга нуқта қўяман ва ўз ҳаётимда янги саҳифа очаман. Режаларим катта, мамлакатим Ўзбекистон учун ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Бу ҳақида 16 январь куни „Lotte City Hotel Tashkent Palace“ меҳмонхонасида, соат 15:00да ўтказиладиган матбуот анжуманида маълум қиламан. ОАВ ходимлари ва жамоатчиликни ушбу тадбирга таклиф этаман», — деб хабар қолдирган Чусовитина.

Место для вашей рекламы