Ҳокимларнинг маҳаллий депутатларга раҳбар бўлишига чек қўйилади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Сирдарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган маҳаллий Кенгаш депутатлари билан учрашувда келгусида вакиллик ва ижро ҳокимияти алоҳида-алоҳида бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди. «Айни пайтда вакиллик ва ижро органининг раҳбари ҳоким. Вақти-соати келиб, бу иккаласи ажратилади. Ҳозирча ҳоким вакилларга кўпроқ эркинлик бериши лозим. Бўлмаса, ҳоким нима деса, депутатлар қўл кўтариб ўтираверади», — деди Сенат раиси. Танзила Нарбаева депутатлар ўз фаолиятларини йўлга қўйиб олишлари учун ишлаб чиқилган тарғибот материалларини тақдим этди. Аниқ мисоллар асосида қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлаш бўйича бажарилиши лозим бўлган ишларга эътибор қаратди. Шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича энг самарали таклифлар айнан ҳудудларда шакллантирилиши лозимлиги қайд этилди. "Газета.uz"да реклама Сенат раиси ёшлар, хотин-қизлар, коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш, рақамли иқтисодиётни татбиқ этиш борасидаги долзарб масалалар маҳаллий Кенгашларнинг доимий кун тартибида бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Место для вашей рекламы