Одамлар 5-қаватдан тушиб кетган болани тутиб олди

14 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда ёш боланинг бешинчи қават деразасидан қандай қилиб тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, соат 16: 18да Олмазор туман ички ишлар органларига уйда ёлғиз қолган 4 ёшли боланинг дераза ташқарисидан осилиб қолиб, сўнгра пастга тушиб кетгани тўғрисида қўнғироқ келиб тушган. Болани пайқаб қолган шу уйда яшовчи бир қанча одамлар бола йиқилиши керак бўлган жойда адёл тутиб кутиб туришган. Якунда бола тўғри адёлга тушган. Воқеа жойига тез ёрдам машинаси 7 дақиқада етиб келган, болаган биринчи ёрдамни кўрсатилган ва касалхонага ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бола оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор.

Место для вашей рекламы