O‘zbekiston
yangiliklari

Нур-Султон аэропортида бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди

Нур-Султон аэропортида бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
69
0

Нур-Султон халқаро аэропортида 38 та рейс қолдирилди, 11 таси бекор қилинди, деб хабар берди Tengrinews.kz аэропорт матбуот хизматига таяниб. Бошқа шаҳарлардан ҳаво кемаларининг кеч етиб келиши ва аэропортда ёмон об-ҳаво кузатилаётгани сабабли 22 та рейс, хусусан, «Эйр Астана» авиакомпаниясининг 9 та рейси (жумладан, Омск, Тошкент, Москва ва Киевдан келаётган халқаро рейслар), SCAT авиакомпаниясининг 8 та рейси (шу жумладан Улан-Батор, Москва ва Прагадан халқаро рейслари), Qazaq Air авиакомпаниясининг Олма Ота ва Костанайга 2 та рейси ҳамда Fly Arystan авиакомпаниясининг Павлодар, Олма Ота ва Костанайга 3 та рейсининг келиши кечиктирилган. 16 та рейс парвози кечиктирилди: 6 таси — «Эйр Астана» авиакомпанияси (шу жумладан Тошкент ва Киевга халқаро рейслар), 6 таси — SCAT авиакомпанияси (шу жумладан Москва ва Прагага халқаро рейслар) ва 4 таси — Qazaq Air ва Fly Arystan авиакомпанияларига тегишли. "Газета.uz"да реклама 11 рейс бекор қилинди: Франкфуртга Lufthansa, Истанбулга Turkish Airlines, Варшавага LOT Polish ҳамда «Эйр Астана», Qazaq Air ва SCAT рейслари. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳам шамол тезлиги 25 м/с га етаётган кучли қор бўрони сабабли Тошкент-Нур-Султон-Тошкент рейсини бекор қилди. Бундай об-ҳаво шароити самолётларни хавфсиз қабул қилиш ва жўнатишга имкон бермайди, дейилади авиакомпания хабарида. «Казгидромет» маълумотларига кўра, Қозоғистонда яна уч кун давомида қор бўронлари давом этади. Кўпгина вилоятларда қалин қор ёғиб, бўрон ва жуда кучли шамол бўлиши, шимолий ҳудудларда унинг тезлиги сониясига 30 метргача етиши, туман тушиши ва ернинг музлаши кутилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив