O‘zbekiston
yangiliklari

Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўрисидаги қонун қабул қилинди

Нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўрисидаги қонун қабул қилинди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
60
0

Ўзбекистон президенти нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади, дея хабар қилди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати. Ҳужжат 9 декабрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 14 декабрда парламент юқори палатаси томонидан маъқулланган эди. У 15 январь куни давлат раҳбари имзолаганидан сўнг кучга кирди. Қонун билан «Гаров тўғрисида"ги, «Нотариат тўғрисида"ги, «Лизинг тўғрисида"ги, «Ипотека тўғрисида"ги, «Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги, «Медиация тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ва Фуқаролик процессуал кодексларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қарори билан тасдиқланадиган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Қонун қуйидагиларни назарду тутади:давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идораларга босқичма-босқич ўтказиш;Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари;айрим турдаги битимлар учун мажбурий нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, шунингдек нотариал ҳаракатларнинг янги турларини жорий этиш;мулкни бошқа шахсга ўтказиш, ижарага олиш (ижарага бериш) ва ундан бепул фойдаланиш шартномаларини тасдиқлашда айрим талабларни бекор қилиш ҳамда бундай турдаги битимларни тасдиқлаш жараёнини соддалаштириш;нотариал ҳаракатларни масофадан, шу жумладан видеоконференцалоқа ёрдамида амалга ошириш механизмини жорий этиш;нотариус касбий мажбуриятларни бажариши вақтида етказилган зарардан фуқароларни ҳимоя қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;нотариусга электрон мурожаат қилиш тизимини такомиллаштириш орқали тезкор нотариал хизматлар кўрсатиш. «Илғор хорижий тажрибанинг кўрсатишича, жисмоний ва юридик шахслар олдини олувчи одил судлов функциясини бажарадиган нотариатнинг фаол нодавлат моделига эҳтиёжи ошган. Бундай нотариат жамиятда ўзгараётган жараёнларга тезликда жавоб қайтаришга, истеъмолчиларнинг эҳтиёжларига қараб тезда ўзгаришга қодир», — дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив