Навоийдаги аварияда икки киши, жумладан бир чақалоқ ҳалок бўлди

Навоий вилоятининг Канимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши, шу жумладан бир ёшли бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти матбуот хизмати. Ҳодиса 9 февраль куни тахминан соат 01:50ларда Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 «Зарафшон-Навоий» автомобиль йўлининг 154 км.да содир бўлди. 24 ёшли Р.Н. Lacetti автомашинасида белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган ва 23 ёшли Н.Ж. нинг бошқарувида бўлган Nexia билан тўқнашган. Натижада Nexia русумли автомашина хайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган. "Газета.uz"да реклама Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Место для вашей рекламы