Навоийда НКМК ишчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради

5 январь куни соат 06:40 да Навоий вилоятининг Конимех туманида, Навоий-Зарафшон магистралининг 61-километрида Nexia ва Навоий кон-металлургия комбинати ишчиларини олиб кетаётган «Исузу» русумли автобус тўқнашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа содир бўлган пайтда иккала транспорт воситасида 19 киши бўлган, улардан 9 нафари жабрланмаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва Nexia йўловчиларидан бири жароҳатлари туфайли вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Газета.uz»га маълум қилинишича, машинада олти киши бўлган. Саккиз киши Зафаробод қишлоғида жойлашган НКМКнинг 5-сонли тиббий бўлимига етказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги у ерга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиалидан тажрибали нейрохирург ва травматологларни юборди. Жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир, уч кишининг аҳволи ўртача оғирликда, тўрт кишининг аҳволи эса қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида.

Место для вашей рекламы