Навоийда 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин чиқди

16 январ куни соат 9:15 да Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Ҳодисанинг фотосуратлари ва видеолари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ёнғин натижасида 150 квадрат метр майдонда жойлашган 6 кийим-кечак дўкони бутунлай ёниб кетган, яна 14 дўконга катта зарар етган. Тан жароҳатлари олганлар ва вафот этганлар йўқ. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Место для вашей рекламы