Наманганда тиббиёт ходими калтакланди

6 февраль куни соат 10:30 ларда 22 ёшли А.К Чуст туманидаги 46-сонли оилавий поликлиникада тиббиё ходимини калтаклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди . Қайд этилишича, муштумзўр жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиника бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап тортишиб қолган ҳамда унинг юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (безорилик)билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда. "Газета.uz"да реклама Тиббиёт ходимларига беморлар ва уларнинг яқинлари томонидан тазйиқ ўтказиш, ҳақорат қилиш ва калтаклаш ҳолатлари Ўзбекистонда одат тусига кирган. Намангандаги ҳодиса йил бошидан буён ОАВга маълум бўлган тўртинчи ҳолатдир. Бунга қадар 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада она ва бола УТТ ҳамширасининг бурнини синдирган бўлса, 5 январь куни Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида тиббиёт ходими бемор боланинг бувиси томонидан калтакланиб, ҳақорат қилинган эди. 2 январь куни эса Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида беморнинг тоғаси шифокорнинг юзига мушт тушириши оқибатида тиббиёт ходимининг бир кўзи бутунлай кўриш қобилиятини йўқотди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида қонунчиликка жазо чораларини кучайтиришни кўзда тутган ўзгартишлар киритиш таклифини илгари сурмоқда.

Место для вашей рекламы