Москвада умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди

30 мартдан бошлаб ёшидан қатъи назар, Москванинг барча аҳолиси учун ўз-ўзини изоляция қилиш режими жорий этилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия пойтахти мэри Сергей Собянин сайтидаги баёнотга таяниб хабар қилди . Яшаш жойини қуйидаги ҳолатлардагина тарк этиш мумкин:шошилинч тиббий ёрдам ҳамда ҳаёт ва соғлиқ учун бошқа тўғридан-тўғри хавфлар тўғрисида мурожаат қилиш;ишга бориш;энг яқин дўкон ёки дорихонада харид қилиш;яшаш жойидан 100 м дан ошмайдиган масофада уй ҳайвонларини сайр қилдириш;чиқинди тўкиш учун.Бундан ташқари, иш жойида бўлиши керак бўлган москваликлар ишга боришлари мумкин. Кўчада ва транспортда бўлганда, бошқа одамлардан камида 1,5 м масофа сақлашиниши керак, истисно — таксидаги сафарлар. "Газета.uz"да реклама Яқин кунларда кўчага махсус рухсатнома билан чиқиш мумкин бўлади. У пойтахт аҳолисига Москва ҳукумати томонидан белгиланган тартибда берилади. Хабар қилинишича, уйда ўзини ўзи изоляция қилиш режими фуқароларнинг Москвага келиш ёки шаҳарни тарк этиш ҳуқуқини чекламайди. Бундан ташқари, шаҳар ҳокими коронавирус туфайли ишидан маҳрум бўлган москваликларга компенсация тўлашни буюрди. Нафақалар ва янги тўловларнинг умумий миқдори ойига 19,5 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай чекловлар Москва вилояти аҳолиси учун ҳам жорий қилинди. Москва вилоятидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни кузатиш ва мониторинг қилиш бўйича тезкор штабга кўра, уларга уйни заруратсиз тарк этмаслик, шунингдек, ижтимоий масофани камида 1,5 м масофада сақлаш буюрилган. Вилоятнинг ишсиз аҳолиси 1 апрелдан бошлаб компенсация олишни бошлайдилар. Россияда COVID-19 аниқланган ҳолатлар сони 1534 га етди (уларнинг 1014 таси Москвада), 64 бемор соғайди. Россиянинг барча минтақаларида юқори тайёргарлик режими амал қилмоқда, 28 мартдан 5 апрелга қадар ишланмайдиган ҳафта деб эълон қилинди. Расмийлар аҳолини уйда қолишга ёки дам олиш кунларини дала ҳовлиларда ўтказишга чақирмоқда.

Место для вашей рекламы