Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Бобир Жўраев Ботирович Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари , Ҳусанова Севара Рихсибаевна эса ҳоким ўринбосари , туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимият матбуот хизмати хабар қилди. Бобир Жўраев (1986 йилда туғилган) — Тошкент давлат педагогика университети (2009), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2015) ва президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини (2019) тамомлаган. Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, туман ҳокимлиги Аппарати раҳбари лавозимларида ишлаган. Севара Ҳусанова (1971 й. т.) — Тошкент Педиатрия тиббиёт институтини (1995) тамомлаган. 2011−2017 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиника бош шифокори, 2017 — 2020 йилларда Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Место для вашей рекламы