Миришкорнинг сўконғич ҳокими ишдан олинди

4 март куни Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида лавозимий ўзгаришлар юз берди. Шулардан бири — жамоатчилик эътиборида бўлган Миришкорнинг сўконғич ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олинди. Унинг ўрнига туман ҳокими этиб, Ғайрат Бегалиев тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ахборот хизмати. Ўтказилган Халқ депутатлари Миришкор туман кенгаши йиғилишида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда президент маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев қатнашган. Депутатлар шу пайтга қадар Қарши туманига раҳбарлик қилган Ғайрат Бегалиев номзодини маъқуллаб, овоз беришган. Аввалроқ, вилоят ҳокими ўз муносабатида Миришкор тумани собиқ ҳокимининг ҳаракати Қашқадарё учун доғ эканини таъкидлаб, кўп вақти раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетишини айтганди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Ражабовнинг иши бўйича тегишли ташкилотлар ўрганиш олиб бориб, хулоса беришини маълум қилган. «Газета.uz» манбаси ахборотига кўра, Қарши туманига вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Мақсуда Мустафоева тайинланиши кутилмоқда. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы