Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

Президент томонидан 17 март куни имзоланган қонун билан «Микромолиялаш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Илгари микрокредитлар БҲМнинг 1000 баравари (223 млн сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган. Шунингдек, жисмоний шахсларга 50 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда микроқарз берилиши белгиланди (Илгари БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган). Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Место для вашей рекламы