Михаил Мишустин Россия бош вазири этиб тайинланди

Россия президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни бош вазир лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, деб хабар берди Новости РАА. Аввалроқ Россия Давлат Думаси Россия бош вазири лавозимига Михаил Мишустин номзодини маъқуллаган эди. 424 депутатдан 383 депутат ёқлаб овоз берди, ҳеч ким қарши бўлмади, 41 киши бетараф қолди. Давлат думасида чиқиш қилган Михаил Мишустин янги ҳукуматни қонун чиқарувчи ҳокимият билан яқин ҳамкорлик қилишга ва ҳукуматнинг барча аъзоларининг «миллий ривожланиш мақсадларига эришиш учун» шахсий жавобгарлигини белгилашга ваъда берди. Шунингдек, у мудофаа саноатини такомиллаштириш, тадбиркорларни ҳимоя қилиш ва янги иш ўринларини яратиш, манзилли ижтимоий ёрдам, бизнесга бўлган ишончни тиклаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мамлакатнинг реал иқтисодиёти ва технологик ривожланишига «узоқ»даги пулларни жалб қилишни ёқлаб чиқди. "Газета.uz"да реклама Михаил Владимирович Мишустин (1966 йилда туғилган) — иқтисод фанлари доктори, 2010 йилдан бери Россия Федерал Солиқ хизматини бошқариб келаётган эди. Илгари у, шунингдек, Кўчмас мулк кадастри федерал агентлиги ва Махсус иқтисодий зоналарни бошқариш федерал агентлигини ҳам бошқарган. Россияда активларни бошқариш ва тўғридан-тўғри инвестициялар соҳасида иш олиб борадиган энг йирик компаниялардан бири ҳисобланган UFG компаниялар гуруҳига («ОФГ Инвест») президент лавозимига тайинланган,. «Мишустин — ҳақиқий технократ, Россия ҳукуматида биринчилардан бўлиб рақамлаштириш билан „касалланган“ бўлиб, катта бюрократик ва коррупциялашган солиқ идорасини тўққиз йил ичида ўзининг энг яхши халқаро тажрибасидан фойдаланган ҳолда замонавий ва технологик ривожланган хизматга айлантира олди», — деб ёзади агентлик у ҳақида. Айни пайтда, Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини жорий этди ва ушбу лавозимга собиқ бош вазир Дмитрий Медведевни тайинлади. Аввалроқ президент томонидан конституцияга ўзгартишлар киритиш таклиф қилингани муносабати билан бутун ҳукумат истеъфога чиқишини эълон қилган эди.

Место для вашей рекламы