Мазмунли карантин — #05

«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни ҳавола қилиб борамиз. Хорижий тилдаги видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.Муваффақиятга қандай эришса бўлади? Етарлича ухланг! (4 дақиқа) Ушбу қисқа марузада, Арианна Хаффингтон улкан ғояларни уйғотиши мумкин бўлган кичкина ғоя билан бўлишади. У яхши уйқунинг қуввати ҳақида гапиради. Ҳар куни кам ухлашимизни айтиб, мақтаниш ўрнига, у кўзларни юмиб, ҳолатни бутунлигича кўришимизга чақиради. Тўлақонли уйқу орқали биз самарадорликни оширимиз, кўпроқ бахтга эришишимиз ва яхшироқ қарорлар қабул қилишимиз мумкин. "Газета.uz"да реклама Қайғунинг қисқача тарихи (5 дақиқа) Агар сиз тирик ва тўлақонли инсон бўлсангиз, катта эҳтимол билан сиз ҳаётингизда бир неча бор қайғуни ҳис қилгансиз. Лекин «қайғу» ўзи нима ва биз у билан нимадир қила оламизми? Кортни Стивенс ҳалигача ўрганилаётган бу туйғу ва унинг фойдаси ҳақида сўзлаб беради. «TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.

Место для вашей рекламы