Мазмунли карантин — #03

«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини, ҳамда Ўзбекистонда ташкиллаштирилган TEDx лойиҳаларидан чиқишларни ҳавола қилиб борамиз. Хорижий тилдаги видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.Ўзлигича бўлиш ёмон дегани эмас Фарҳоднинг соғлом ўғли тўсатдан касалликка чалинади. Бунинг сабабини тушуниш мақсадида кўплаб шифокорларга мурожаат қилишади, аммо Муҳаммадалидаги (Фарҳоднинг ўғли) ўзгаришларни ҳеч ким тушунтириб бера олмайди. Лекин, аниқсизлик меҳрибон отани тўхтатиб қолмайди. Охир-оқибат «аутизм» ташхиси қўйилган Муҳаммадали отасини ўз ҳаётини аутист болалар ҳуқуқлари учун курашга бағишлашга ундади. Жамиятни ижтимоий инклюзивлик сари ўзгартириш вақти келганлиги ҳақидаги ҳикоя. "Газета.uz"да реклама Ғалатими ёки шунчаки бошқача? «Танганинг икки тарафи бор», — дейилади мақолда. 2 дақиқа ичида Дерек Сиверс ушбу мақолнинг ҳаётий эканлигини кутилмаган мисолларда тасдиқлаб беради. «TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.

Место для вашей рекламы