Мазмунли карантин — #02

«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини ҳавола қилиб борамиз. Видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.Янги тил ўрганишнинг тўрт сабаби Инглиз тили жуда тез суръатларда дунё тилига айланмоқда ва таржима технологиялари ҳам йилдан-йилга янада яхшиланиб боряпти. Хўш, шундай бир пайтда нега чет тилини ўрганишимиз зарур? Жон МакВортер, лингвист ва Колумбия университети ўқитувчиси, чет тилларини ўрганиш муҳимлигининг 4 та сабабини келтиради. "Газета.uz"да реклама Мен кимман? Фалсафий қараш Инсоният тарихи давомида «субъект» мавзуси шоирларни қоғоз билан қалам олишга, файласуфларни кенг майдонда баҳслашишга етаклаган. Мавҳум тафаккур дарёсида сузиш оғир, балки юнон тарихчиси Плутарх айнан шу сабаб ҳам ушбу мавзуни ёритишда кема ҳақидаги афсонани қўллаган. Эми Адкинс Плутархнинг Тесей кемаси ҳақидаги ҳикоясини сўзлаб беради. «TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.

Место для вашей рекламы