Мазмунли карантин — #01

«Мазмунли карантин» лойиҳаси давомида сизга TED|Uzbek Language жамоаси томонидан ўзбек тилидаги субтитрлар жойлаштирилган TED чиқишлари ва TED-Ed дарсларини ҳавола қилиб борамиз. Видеоларда ўзбек тилидаги субтитрлар автомат равишда ёқилган. Агарда ўзбек тилидаги субтитрлар чиқмаётган бўлса, созламалар қисмидан уни ёқишингиз ва ўзбек тилини танлашингиз керак.«Мен авиаҳалокатда ўрганган уч муҳим нарса» Рик Элиас авиаҳалокатга учраган самолётнинг олди ўриндиғида эди. Ўшанда самолёт 2009 йил январда Нью-Йоркдаги Ҳадсон дарёсига фавқулодда қўнган. Самолёт қулаши давомида унинг онгидан нималар кечди? TED платформасида у ўз ҳикоясини биринчи марта оммага ошкор қилади. "Газета.uz"да реклама «Иқтисодий рецессияга нима сабаб бўлади?» Минг йиллар давомида Англия халқи бронзадан асбоблар ва заргарлик буюмлари ясашда ҳамда савдо-сотиқ учун пул сифатида фойдаланган. Бироқ милоддан аввалги 800 йил атрофида, вазият ўзгаришни бошлади: бронзанинг қиймати пасайиб, ижтимоий танглик ва иқтисодий инқирозни — рецессияни келтириб чиқарди. Хўш, рецессияга нима сабаб бўлади? Ричард Кофин замонавий бозорларимизга таъсир кўрсатадиган иқтисодий тебранишлар ҳақида маълумот беради. «TED Talk» дунёнинг турли бурчагидаги ёрқин фикр намоёндаларининг оммалашувга муносиб ғояларини («Ideas worth spreading») алмашишлари учун яратилган ўзига хос платформа вазифасини бажаради. 1984 йили TED (Technology, Entertainment, Design) биринчи марта ташкил этилганда, унда технология, санъат ва дизайнга оид мавзулар муҳокама қилинган. Бугунги кунга келиб эса, TED доирасида дунёнинг 110 тилида атроф-муҳит масалаларидан тортиб, санъат соҳасигача бўлган мавзулар қамраб олинган.

Место для вашей рекламы