Март ойида Сеулдан Тошкентга тўртта рейс ташкил этилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги март ойида Сеулдан Тошкентга амалга оширилиши режалаштирилган авиарейслар жадвалини эълон қилди . Ой давомида жами тўртта рейс ташкил этилади:8 март — Uzbekistan Airways;15 март — Корея Республикаси авиакомпанияси;22 март — Uzbekistan Airways;29 март — Корея Республикаси авиакомпанияси. Тошкентга қайтгач, йўловчилар пойтахтдан ташқаридаги махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар. Тегишли текширувдан ўтганидан кейин яшаш жойига қайтиш учун рухсат берилади, дея қўшимча қилди ТИВ. Авиачипталар ҳарид қилиш масалалари бўйича +82 2 754−1041 (KORUZBEK AGENCY) телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Жанубий Кореяда коронавирус авж олгани муносабати билан 1 мартдан Сеулга парвозларни тўхтатди.

Место для вашей рекламы