O‘zbekiston
yangiliklari

Манзил-колониялардаги 68 нафар маҳкумга пенсия тайинланган

Манзил-колониялардаги 68 нафар маҳкумга пенсия тайинланган
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
60
0

Ўзбекистондаги манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган 68 нафар маҳкумга пенсия тайинланган. Ушбу тартиб 2019 йил 28 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги қонунга мувофиқ амалга оширилган, деб маълумот берди Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Шуҳрат Утаганов. 28 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган шахсларга давлат пенсияни тайинлаш ишлар ҳисоботи эълон қилинди. Қонунчиликдаги янгиликка биноан, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида«ги Қонунининг айрим моддаларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилганди. Қонун билан манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нафақат пенсия тайинлаш, балки озодликдан маҳрум қилингунга қадар тўхтатилган пенсия тўловини тиклаш ҳуқуқи ҳам тақдим этилди. "Газета.uz"да реклама Утагановнинг айтишича, республика мавжуд 25та манзил-колонияда 300дан ортиқ маҳкумлар умумий пенсия ёшига тўлган. Уларнинг 70га яқини эса озодликдан маҳрум этилгунга қадар бирор бир турдаги давлат пенсиясини олиб келганлар ҳамда озодликдан маҳрум этилганларидан кейин уларнинг пенсия тўлови қонунчиликда ўрнатилган тартибда тўхтатилган бўлган. Юқорида кўрсатилган ҳужжатга мувофиқ, эндиликда тартиб ўзгарган, шундан сўнг, мурожаатлар Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларидаги манзил-колониялардан келиб тушган. Таъкидланишича, ўтган давр мобайнида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 37 нафар манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган фуқароларга пенсиялар тайинланган бўлса, 31 нафарининг илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тиклаб берилган бўлиб, шундан 5 нафари аёл кишини ташкил қилади. «Аслида 70га яқин шахс бирор турдаги давлат пенсиясини олиб келган, манзил-колонияларда 300дан ортиқ шахс пенсия ёшига етганини айтмоқдамиз. Савол пайдо бўлади: нега ҳаммага пенсия тайинланмади? (68 нафар маҳкумга пенсия тайинлангани назарда тутилмоқда — таҳр.) Гап шундаки, маҳкумларга пенсия тайинлаш масаласида -иш стажини тасдиқлаш ҳамда меҳнат дафтарчасида кўчирма олиш мушкул. Уларнинг кўпчилиги доимий яшаш жойидан узоқда жазони ўтайди, бундан ташқари иш стажи ҳақида маълумотни олиш учун идоралараро ҳужжат алмашинуви талаб этилади. Бошқа маҳкумларнинг аризаси шу асосда кўриб чиқилмоқда", — деди бўлим бошлиғи. 2019 йил Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида тақчиллик юзага келганди. Ўшанда 4,7 триллион сўм жамғарма харажатлари бюджетдан қопланганди. 2020 йилда ҳам тақчиллик пайдо бўлган: унинг умумий миқдори қарийб 8 триллион сўмни ташкил этади. Шуҳрат Утагановнинг айтишича, манзил-колониядаги маҳкумларга давлат пенсиясини тайинлаш жамғармага катта молиявий қийинчилик туғдирмайди. Дефицит масаласи эса яна бюджетдан қопланиши кутилмоқда. Маълумот учун, 2011 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистондаги пенсионерлар сони 2,4 бараварга ошди. 2019 йилда улар 339 минг кишига кўпайди. Бунда расман иш билан банд аҳоли — 4,76 миллион киши, улар иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг 32,5 фоизини ташкил этади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив