Маҳмуд Муродов навбатдaги жангини UFC рейтингида 14-ўринда турган спортчига қарши ўтказади

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби маълум. Бу ҳақда Olamsport нашри хабар берди. Маҳмуд 14 март куни Бразилия пойтахтида жанг қилади. Ўша куни унга мезбон спортчи Антонио Карлос Жуниор рақиблик қилади. Антонио ММА’да 15 марта жанг қилган, уларнинг ўнтасида ғалаба қозонган, тўртта баҳсда имкониятни бой бериб қўйган. Битта жанги «ўтказилмаган» деб топилган. UFC’даги охирги иккита жангида ҳам мағлуб бўлган. Маълумот учун, Антониога аслида 14 март куни Бред Таварес рақиб бўлиши лозим эди.

Место для вашей рекламы